Соҳибқирон мероси замонавий ёшлар нигоҳида: Туркиядаги ўзбек талабалари илмий майдонда бирлашди
Икки кун давом этган ушбу нуфузли анжуманда Туркиянинг турли ҳудудларидан келган 200 дан ортиқ фаол ёшлар ва меҳмонлар иштирок этди. Тадбир ватандошларимиз учун ҳам юқори даражадаги илмий платформа, ҳам маънавий бирлашув майдони вазифасини ўтади.
Лондонда соҳибқирон Амир Темурга бағишланган халқаро форум ўтказилади
Тадбир доирасида етакчи миллий ва халқаро олимлар, экспертлар, халқаро ташкилотлар ҳамда ҳамкор тузилмалар вакиллари иштирокида маърузалар ва муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган.
Темурийлар тарихини ўрганиш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинди
25 мамлакатдан ташриф буюрган 300 дан ортиқ эксперт Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига жамоавий мурожаат йўлладилар.
Темурийлар меросига янгича нигоҳ: Халқаро илмий анжумандан муҳим хулосалар
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференция доирасида 13 та шўъба йиғилишлари бўлиб ўтди. Унда Темурийлар даври мероси давлатчиликдан тортиб, илм-фан, санъат ва замонавий технологияларгача бўлган кенг қамровда таҳлил қилинди.
Ислом цивилизацияси маркази музейи “Туркий дунёдаги энг яхши музей” деб эътироф этилди
Ислом цивилизацияси марказида туркий дунё маданий ҳаётида муҳим аҳамият касб этувчи йирик адабий-маърифий тадбир — “Туркий дунё адабиёти” туркумидаги янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Centrum Air'дан янги лойиҳа: илк самолётга Амир Темур номи берилди
Centrum Air авиакомпанияси тарихий ва маданий қадриятларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббус бошланганини эълон қилади. Мазкур лойиҳа доирасида авиакомпания ҳаво кемаларига буюк тарихий шахсларнинг номлари берилади.
Шавкат Мирзиёев Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Шу кунларда Ватанимизда катта байрам, катта шодиёна – Амир Темурнинг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Нуфузли газетада Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Амир Темур ҳақида таҳлилий мақола чоп этилди
«Амир Темур мероси Ислом цивилизацияси марказида: Учинчи Ренессанснинг интеллектуал асоси» сарлавҳали материалда Марказнинг нафақат минтақа, балки глобал ислом цивилизациясидаги ўрни таҳлил қилинган.
«Амир Темур ва Донна Мария» — Тарих ва бугуннинг бирлашган қудрати!
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказида тарихий воқеа ва замонавий санъатнинг энг таъсирли учрашуви бўлиб ўтди. Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан «Амир Темур ва Донна Мария» бадиий фильмининг тақдимоти ўтказилди!
Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланади — Президент қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ, буюк давлат арбоби ва саркарда, Иккинчи Уйғониш даври — Темурийлар Ренессанси бунёдкори Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланади.

