Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда икки шаҳар вилоят бўйсунувига ўтказилади

Андижонда икки шаҳар вилоят бўйсунувига ўтказилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари қурилиш соҳасига тўхталиб ўтди.

Жорий йилда Андижонда 190 та кўп қаватли уй-жой қуриб, 7 мингта оилани янги хонадон билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Асака туманида «Янги Ўзбекистон» массивини ташкил этиб, 68 та уй қуриш, Шаҳрихон туманини ҳам «Янги Ўзбекистон» массивлари дастурига киритиш режалаштирилди.

Умуман, Андижон, Асака ва Шаҳрихон шаҳарларида урбанизация дастури амалга оширилиши, аҳолиси 100 мингдан ошадиган Асака ва Шаҳрихон шаҳарлари вилоят бўйсунувига ўтказилиши белгиланди.

Ипотека дастури учун Андижонга қўшимча 100 миллион доллар ажратилади.

Андижонда 4,5 минг километр янги йўл қуриш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинган.

Мавжуд 700 километр йўл бўйини 10 йилгача аҳолига бўлиб бериб, дарахт экиш зарурлиги айтилди.

Андижон аэропортини хусусий шериклик асосида модернизaция қилиш ва бошқарувга бериш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг