Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда ўқитувчилари ҳашарга чиққан мактаб раҳбари ишдан олинди

Андижонда ўқитувчилари ҳашарга чиққан мактаб раҳбари ишдан олинди

Фото: Xabar.uz

Андижонда ўқитувчиларни ҳашарга чиқарган директор ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди

Марҳамат тумани “Янги ҳаёт” Маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида жойлашган 42-умумтаълим мактаби 1982 йилда қурилиб, 2005 йилда жорий таъмирланган. Мактаб 2023 йил “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида 1 миллиард 200 миллионлик қийматга эга эшик ва ромлар билан таъмирланган. 2024 йилги мавсумда 1 миллиард 300 миллион сўм маблағлар ютиб олиниб, спорт майдони қурилган ва мактабнинг олд қисми замонавий кўринишга келтирилган. 

Ҳозирда мактабда жами 1 минг 236 нафар ўқувчиларга 74 нафар малакали устозлар таълим-тарбия бериб келмоқда. 

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган видеотасвирлардаги ҳолат жорий йилнинг 2 август куни содир бўлиб, унда бир гуруҳ педагоглар томонидан ҳашар жараёнлари амалга оширилаётганлиги акс этган. 

Мактаб жамоаси билан суҳбатда улар томонидан ушбу ҳашар ихтиёрий равишда амалга оширилгани таъкидлансада, устозларни ўз лавозим мажбуриятидан ташқари ишларни бажариш ҳолатини назоратга олмаганлиги сабабли мактаб директори З.М эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг