Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Андижондаги воқеа бутун тизим раҳбариятини ташвишга солди» – Ички ишлар вазири ўринбосари

«Андижондаги воқеа бутун тизим раҳбариятини ташвишга солди» – Ички ишлар вазири ўринбосари

Фото: ИИВ

Андижонда ички ишлар органи ходимлари томонидан қийноққа солинган фуқаро А. Абдукаримов вафот этиши ортидан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар ИИБ ходими ҳисбга олинган эди. Шунингдек, ушбу ҳодиса сабаб, тизимда бир қатор раҳбарлар ишдан олинди.

— Андижон вилоятида бўлган воқеа, бутун тизим раҳбариятини, барча шахсий таркибни ниҳоятда ташвишга солди. Номаъқул, тизимга тасодифан кириб қолган ходимларни ишдан бўшатиш чораларини доимий равишда кўриб борамиз. Шуни ҳам таъкидлашни истардим: ички ишлар ходимлари кундалик фаолиятида тез-тез стресс, зўриқиш ҳолатига тушиб қолади. Чунки улар жиноятчилик ҳолатлари билан бевосита тўқнашади. Шунинг учун психологик таъминот ишларини янада кучайтиришимиз керак. Тизимда соғлом фикрлайдиган, ҳалол, пок, виждонли, ватанпарвар ходимларимиз кўпчиликни ташкил этади.

Биз эндиликда ҳар бир туман ички ишлар органларида алоҳида хона тайёрлаймиз, у ерда ҳар бир ички ишлар ходими билан фуқаролар суҳбатлари аудио-видео ускуналари орқали ёзиб борилади. Умуман, калтаклаш, тазйиқ ўтказиш ҳолатларининг олдини олишнинг барча чораларини кўрамиз, — деди ички ишлар вазирининг ўринбосари Рустам Хатамов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг