Антирейтинг. Ўзбекистон аҳолисини энг қийнаётган ташкилотлар
![Антирейтинг. Ўзбекистон аҳолисини энг қийнаётган ташкилотлар](http://static.xabar.uz/crop/2/0/720_460_95_2033601822.jpg)
Аҳоли қайси ташкилотлардан, тизимлардан кўпроқ норози эканлиги улардан келаётган шикоят ва аризалар оқимидан ҳам билиш мумкин.
Ўзбекистон Истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси мурожаатлар ўрганиш борасидаги 2018 йилнинг ўтган 6 ойлик давомидаги маълумотларини эълон қилди.
Ҳисобот даврида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами 6 713 та мурожаат келиб тушган.
Мазкур ариза ва шикоятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганида 2 171 тага ошганлиги кузатилди.
Аҳоли томонидан мазкур ҳисобот даврида федерация ва унинг ҳудудий бўлинмаларига қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми:
- савдо соҳасига 1 983 та (жами аризаларнинг 29,5 %);
- табиий газ таъминоти соҳасига 1 425 та (жами аризаларнинг 21,2 %);
- электр таъминоти соҳасига 1 038 та (жами аризаларнинг 15,5 %);
- сув таъминоти соҳасига 450 та (жами аризаларнинг 6,7 %);
- коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига 331 та (жами аризаларнинг 4,9 %);
- алоқа соҳасига 203 та (жами аризаларнинг 3,0 %);
- транспорт соҳасига 183 та (жами аризаларнинг 2,7 %);
- соғлиқни сақлаш соҳасига 151 та (жами аризаларнинг 2,2 %);
- ва бошқа соҳаларга 949 та (жами аризаларнинг 14,1 %) мансубдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жамиятда рўй бераётган ўзгаришлар ортидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ўсиб, қонуний ҳақ-ҳуқуқларини англаб мурожаат қилиш маданияти шаклланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter