Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арзон совға сабаб талабаларга пўписа қилган БухДУ ўқитувчиси ишдан бўшатилди

Арзон совға сабаб талабаларга пўписа қилган БухДУ ўқитувчиси ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Бухоро давлат университети ўқитувчисининг «устоз шаъни ва мақомига хос бўлмаган хатти-ҳаракатига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўз муносабатини билдирди.

Хабарга кўра, ўрганишлардан сўнг, мазкур ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг тегишли моддасига мувофиқ бекор қилинган.

«Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши ҳамда манфаатлар тўқнашувига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва шу кунларда олий таълим тизимида коррупцияга қарши «комплаенс назорат» тизими жорий этилаётганини маълум қилади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, тарқалган хабарларда ўқитувчи байрамга талабалар арзон совға берганликда айблаб, «улар билан имтиҳонда гаплашишини» айтиб пўписа қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг