Асаб тизимини мустаҳкамлайдиган маҳсулотлар санаб ўтилди
Aсаб тизимининг тўғри ишлашини таъминлаш ва мустаҳкамлаш учун магнийга бой озиқ-овқатларни кўпроқ истеъмол қилиш керак, дея маълум қилди диетолог Наталя Круглова.
Магний дон таркибида кўп миқдорда учрайди, шунингдек, гречиха, уруғлар ва ёнғоқларни тез-тез истеъмол қилиш муҳимдир. Ёғли денгиз балиқлари ҳам муҳим озуқа саналади.
«Омега-3 ёг кислоталари ҳиссий фон ва когнитив функцияларга таъсир қилиши ҳақида тадқиқотлар мавжуд, шунинг учун улар болалар, ҳам катталар учун муҳимдир. Улар балиқ ва ёғли навларда учрайди. Қизил икра, селд, скумбрия», — деди шифокор.
Тинч кайфият ва ўзига ишончни сақлаш учун танани кучли диеталар билан чарчатмаслик, ранг-баранг овқатларни истеъмол қилиш яхшидир, бу ижобий ҳис-туйғуларни қўшади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter