Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин...
Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ, лекин саломатлик нуқтаи назаридан, ёмонроқ яшашади. Соғлиқни сақлаш соҳасида гендер тенгсизлик таҳлилини ўтказган олимлар шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижалари Lancet Public Health журналида эълон қилинди.
Экспертлар дунёдаги касалликларнинг 20 та асосий сабабини таҳлил қилишди ва исбот талаб қилмас ҳақиқатни яна бир марта тасдиқлашди — аёллар чиндан ҳам эркакларга нисбатан узоқроқ умр кўришади, лекин бунинг учун қандай қийинчиликларни енгиб ўтишади?! Сурункали касалликлар, хусусан, таянч-ҳаракатланиш тизими, руҳиятдаги бузилишлар билан доимий курашиб яшашади. Қолаверса, бош оғриши — узоқ умр кўриши айтилаётган аёлларнинг доимий йўлдоши.
Эркаклар эса эрта ўлимга олиб келувчи касалликларга кўпроқ чалинишади, жумладан, юрак-қон томир ҳамда нафас йўллари орқали юқувчи хасталиклар. Бундан ташқари, турли жароҳатлар эркакларнинг умрига нуқта қўйувчи асосий омиллардан саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter