Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-35 даража бўлади.
Тошкентда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-34 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter