Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Барча маҳаллий поездлар янги вокзалдан қатнайди

Барча маҳаллий поездлар янги вокзалдан қатнайди

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

«Ўзбекистон темир йўллари» томонидан янгитдан таъмирдан чиқарилган Тошкент Жанубий вокзали ўз ишини жорий йилнинг 4 апрелидан бошлаши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 4 апрель куни оммавий ахборот воситалари ходимлари учун мазкур вокзалга медиа-тур ташкил этилди. Медиа-турда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири ҳам иштирок этди.

Мухбиримизнинг хабар беришича, эндиликда Тошкент Жанубий темир йўл вокзалидан поездлар босқичма-босқич қатновни бошлайди. Даставвал бугун 662-сонли Тошкент-Бухоро йўловчи поезди, шунингдек, шаҳарлараро қатновчи барча электричкалар ўз ҳаракатини Тошкент Жанубий темир йўл вокзалидан амалга оширади.

Тошкент вокзали (Шимолий вокзал) эса фақат халқаро қатновлар учун фаолият олиб боради. Жанубий вокзалда бошқа маҳаллий йўналишлар босқичма-босқич қамраб олинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг