Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баскетбол федерацияси мансабдорларининг кирдикорлари ошкор бўлди

Баскетбол федерацияси мансабдорларининг кирдикорлари ошкор бўлди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура Баскетбол федерациясидаги талон-торожликлар ҳақида маълумот берди. 

Баскетбол федерацияси ижрочи директори Ю.С. ишлар бошқарувчиси С.И. билан жиноий тил бириктириб, С.И.нинг онаси ва укаси номига “S.A.G.” МЧЖ ташкил қилиб, спортчилар соғлиғини мониторинг қилишга мўлжалланган 2 дона аслида етказиб берилмаган махсус ускуналар учун федерациядан 197 млн. сўм маблағни жамият ҳисобига ўтказиб, талон-торож қилган.

Шунингдек, федерациянинг 1-вице президенти Х.Г. федерацияга тегишли бўлган корпоратив пластик картадан ноқонуний равишда шахсий эҳтиёжлари учун 162 млн сўм маблағни ечиб олиб, ўзлаштирган.

Бундан ташқари, юқоридаги мансабдор шахслар томонидан федерацияга гуёки ҳомийларни жалб қилиш хизматларини кўрсатиш ҳақида сохта шартнома расмийлаштирилиб, федерациянинг 130 млн. сўм маблағлари ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилди ва суднинг ҳукми билан айбдорларга тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Аввалроқ сузиш федерациясида ҳам шундай ҳолат кузатилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг