Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байрам кунлари электр узилиши бўлмайди — Энергетика вазирлиги

Байрам кунлари электр узилиши бўлмайди — Энергетика вазирлиги

Фото: Xabar.uz

Қурбон ҳайити байрамини юқори даражада ўтказиш мақсадида Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари томонидан истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилди.

Хусусан, байрам кунлари:

- электр станциялар, нефть ва газ объектларининг штат режимида ишлаши таъминланади;

- электр тармоқларида фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну-кун ишлайдиган 227 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди;

- истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида туну-кун ишлайдиган 244 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди;

- юртимиздаги 2 000га яқин жомеъ масжидларининг энергия ресурслари таъминоти ҳолати назоратга олинди;

Байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлардаги электр ва газ таъминоти назоратга олинди.

Аввалроқ, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобуслар ҳаракати бўйича маълумот берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг