Эрон раҳбарининг баёноти Трампни дарғазаб қилди

Оятуллоҳ Хоманаийнинг баёнотидан кейин Трамп Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилишдан воз кечди.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни яқинда Теҳронга қарши санкцияларни бекор қилиш устида иш олиб бораётганини айтди, бироқ Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг изоҳларидан кейин ўз фикридан қайтди.
“Сўнгги бир неча кун ичида мен санкцияларни енгиллаштириш ва Эронга тўлиқ ва тез тикланиш имкониятини берадиган бошқа нарсалар устида ишладим. Лекин буниинг ўрнига ғазаб, нафрат ва нафратни кўрдим ва санкцияларни юмшатиш ва қолганлари устида ишлашни дарҳол тўхтатдим”, деб ёзди Трамп Truth Social саҳифасида.
"Эрон халқаро тартибга қайтиши керак, акс ҳолда улар учун вазият ёмонлашади", дея қўшимча қилди президент.
Хоманаий бир кун олдин Эрон томони сўнгги можарода ҳам Исроил, ҳам АҚШни мағлуб этишга муваффақ бўлганини айтди.
"Сизни Эроннинг Америка режими устидан қозонган ғалабаси билан табриклайман. Америка режими урушга тўғридан-тўғри кирди, чунки улар буни қилмасалар, сионистик режим бутунлай йўқ бўлиб кетишини тушундилар. Улар бу режимни қутқариш учун урушга киришди, аммо ҳеч нарсага эриша олмади", - деб ёзди Хоманаий Х ижтимоий тармоғида.
22 июнга ўтар кечаси АҚШ Эроннинг Натанз, Фордо ва Исфахондаги ядровий иншоотларига зарба берди. АҚШ президенти Доналд Трамп объектлар тўлиқ йўқ қилинишини эълон қилди. Душанба куни Эрон бунга жавобан Американинг Қатардаги “Ал-Удейд” ҳарбий базасига ракета учирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter