Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Beeline Uzbekistan аёллар етакчилиги соҳасидаги «Тенглар ичида етакчи» мукофотини қўллаб-қувватлади

Beeline Uzbekistan аёллар етакчилиги соҳасидаги «Тенглар ичида етакчи» мукофотини қўллаб-қувватлади

«Курсив» ишбилармонлик нашри томонидан ташкил этилган «Тенглар орасида етакчи» тақдирлаш маросими 14 декабрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Beeline Uzbekistan Ўзбекистонда аёллар ва гендер тенглигини қўллаб-қувватлаш бўйича энг яхши лойиҳа ва ташаббуслар учун «Тенглар ичида етакчи» аёллар етакчилиги соҳасидаги биринчи мукофотнинг ҳамкори сифатида иштирок этди. Танловда корхона ва компанияларнинг фаол вакиллари ҳамда Марказий Осиёда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, аёллар етакчилигини ривожлантираётган жамоат арбоблари иштирок этди.

John Deere компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери маркетинг бўлими бошлиғи Лейла Аллаёрова 2023 йилда «Қишлоқ хўжалигида тенглар ичида етакчи» деб топилди.

«Ишлаб чиқаришда тенглар ичида етакчи» мукофотини Zebra Jalyuzi компаниясининг савдо бўлими бошлиғи Яна Дадеуш олди.

FDG Group операцион директори Венера Хадеева «Қурилишда тенглар ичида етакчи» деб топилди.

Payme маркетинг директори Нодира Шерматова «Молия бўйича тенглар ичида етакчи» бўлди.

«АКТ соҳасида тенглар ичида етакчи» мукофоти Uzum Market катта ҳуқуқшунос-консультанти Наргиза Соиповага топширилди.

Korzinka савдо тармоғи аёлларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш бўйича ташаббуси учун «Аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича энг яхши корпоратив лойиҳа» сифатида тан олинди.

Wonder Woman ҳамжамият жамоаси «Аёлларни бизнесда рағбатлантириш бўйича энг яхши ташаббус» мукофотига сазовор бўлди.

SABR Республика ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш маркази «Ўзбекистон аёлларини қўллаб-қувватлаш бўйича энг яхши лойиҳа» деб топилди.

«Аёллар учун энг яхши халқаро ташаббус» БМТ жамғармасининг «Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадош ҳудудларида ҳамкорлик орқали умумий фаровонлик» лойиҳаси бўлди.

Бундан ташқари, Business Woman аёллар тадбиркорлик мактаби, Woman Up Team University ва Care CSR дастури учун «Курсив» бизнес-нашрининг махсус мукофотларига сазовор бўлди.

«Beeline Uzbekistan'да биз жамоамизнинг ҳар бир аъзосига алоҳида эътибор қаратамиз, уларнинг профессионал ривожланишига сармоя киритишга интиламиз. Ушбу мукофотни қўллаб-қувватлаганимиз тенг имкониятлар яратиш ва ҳамкасбларимизнинг истеъдодини эътироф этиш йўлидаги яна бир қадамимиздир», — дея таъкидлайди Beeline Uzbekistan ходимларни бошқариш, ташкилий ривожлантириш ва маъмурий қўллаб-қувватлаш бўлими директори София Гайнутдинова.

Аввалроқ компания Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда ахборот технологиялари соҳасида ишлаётган ва бизнес юритувчи аёлларни бирлаштирган аёлларнинг IT-стартапларини қўллаб-қувватлаш Tumaris.Tech дастурининг титул ҳамкори сифатида ҳам фаолият юритган. Компания кўмагида Марказий Осиёдан 500 нафар ёш дастурчи аёлларни бирлаштирган кенг кўламли тадбир — хакатон ўтказилди.

«Компаниямиз аёлларни фаол қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш маданиятини шакллантирмоқда. Биз компаниямизда ҳар бир ходимамиз ўз профессионал салоҳиятини рўёбга чиқариши ва ўсиши учун шароит ва муҳит яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз. Бу фалсафа «2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш бўйича Миллий стратегия»га мос келади», — дея изоҳ берди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг