
Beeline Uzbekistan ICT Week 2025 якунини сарҳисоб қилди
CAEx майдонида компания замонавий рақамли ечимларни тақдим этди, Ўзбекистон телеком-инфратузилмасини ривожлантиришдаги стратегик ўрнини қайд этди ва тармоқ сифати учун халқаро мукофотларга сазовор бўлиб, бозорга етакчилигини ҳамда мамлакат рақамли трансформациясига қўшган ҳиссасини тасдиқлади.

Бутун Ўзбекистон бўйлаб информатика ўқитувчилари Beeline Academy ва TIUE AI дастуридан ўтдилар
Beeline Uzbekistan TIUE билан ҳамкорликда информатика ўқитувчиларини ўқув жараёнида сунъий интеллект (СИ) технологияларини қўллашга ўргатиш бўйича кенг кўламли таълим лойиҳасини муваффақиятли якунлади. Beeline Academy дастурида бутун мамлакат бўйлаб мингга яқин ўқитувчилар иштирок этиб, малака ошириш сертификатларини қўлга киритдилар.

Beeline Uzbekistan яна бир бор дунёнинг энг яхши иш берувчилари қаторида — Top Employer 2025
Beeline Uzbekistan кетма-кет иккинчи йил нуфузли халқаро Top Employer 2025 сертификатига сазовор бўлди. Бу мукофот компаниянинг ходимларни бошқаришдаги юксак ютуқлари ҳамда меҳнат шароитлари ва кадрлар ривожини таъминлашдаги юқори стандартларини тасдиқлайди.

Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади
2025 йилнинг биринчи ярмида 50 дан ортиқ инфратузилма лойиҳаси амалга оширилди, 2023–2025 йилларда LTE-трафик икки бараварга ошди.

Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда
Тошкентда телефон орқали ҳаммадан кам гаплашилмоқда, беш йил ичида 4G станциялари сони 1,5 бараварга ошган, фойдаланувчилар эса деярли 6 баравар кўп маълумот узатмоқда. Beeline Uzbekistan таҳлилчиларига кўра, пойтахт рақамлаштириш бўйича мамлакатда етакчилик қилмоқда: бу ердаги деярли барча трафик тўртинчи авлод тармоқлари орқали ўтади. Тошкент аста-секин иш, таълим ва кундалик ҳаёт учун учун тўлиқ онлайн форматга ўтмоқда.

Beeline Uzbekistan мамлакат ғарбида тармоқни кучайтирмоқда
Beeline Uzbekistan digital-операторининг техник мутахассислари компаниянинг Ғарбий минтақавий филиали ҳудудида 92 та янги база станцияларини қуриш ишларини якунладилар. Улардан 59 таси Қорақалпоғистон Республикасида, қолганлари эса Хоразм вилоятида жойлашган.

Беш баробар ўсиш ва маълумотлар узатишда рекорд: Beeline Uzbekistan таҳлилчилари 2025 йилги мобил интернет ҳақида маълумот беришди
Сўнгги беш йил ичида Beeline Uzbekistan тармоғида ҳафталик трафик истеъмоли 11 баробардан кўпроққа ошди, умумий трафикнинг 93% юқори тезликдаги 4G тармоғи орқали ўтмоқда, фойдаланувчилар эса анъанавий қўнғироқлар билан бирга тобора кўпроқ мессенжерлар ва видеохизматларни танламоқда.

Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда
Ҳар бешинчи қўнғироқ — VoLTE орқали, ҳар бир вилоятда эса 4G ўсиши кузатилмоқда. Beeline Uzbekistan рақамли хизматлардан мамлакатнинг исталган нуқтасида фойдаланиш имкониятини яратиш учун тармоқни ривожлантиришда давом этмоқда.

Beeline Academy 1000 нафар информатика ўқитувчилари учун сунъий интеллект бўйича бепул курсларга қабул бошлади
Beeline Uzbekistan Tashkent International University of Education (TIUE) билан ҳамкорликда информатика ўқитувчилари учун сунъий интеллект технологияларини ўқув жараёнида қўллаш бўйича йирик бепул ўқув лойиҳасини йўлга қўймоқда.

Beeline Uzbekistan UPiDEA натижаларини эълон қилди: энг яхши инновацион лойиҳалар мукофотланди
Beeline Uzbekistan инновацион ғоялар танлови – UPiDEA ғолибларини эълон қилди. Бутун Ўзбекистон бўйлаб юборилган 100 дан ортиқ аризалар орасидан 7 та энг яхши жамоа шорт-листга киритилди. Республика ОТМлари талаба ва магистрантлари Apple MacBook Pro, MacBook Air ва iPad Pro каби қимматбаҳо совринларга эга бўлишди.