Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Beeline Uzbekistan ICT Week 2025 якунини сарҳисоб қилди

Beeline Uzbekistan ICT Week 2025 якунини сарҳисоб қилди

CAEx майдонида компания замонавий рақамли ечимларни тақдим этди, Ўзбекистон телеком-инфратузилмасини ривожлантиришдаги стратегик ўрнини қайд этди ва тармоқ сифати учун халқаро мукофотларга сазовор бўлиб, бозорга етакчилигини ҳамда мамлакат рақамли трансформациясига қўшган ҳиссасини тасдиқлади.

23-26 сентябрь кунлари Central Asian Expo Uzbekistan (CAEx) рақамли трансформация ва иқтисодиёт ўсишининг келажаги ҳақидаги мулоқот ва «Рақамли Ўзбекистон» экотизимини шакллантирувчи энг янги ечимлар тақдимоти майдонига айланди. ICT Week 2025 — мамлакатнинг ахборот технологиялари соҳасидаги асосий тадбир бўлиб, ҳар йили тадбиркорлар, сармоядорлар, IT-саноат етакчилари ва давлат идоралари вакилларини бир жойга тўплайди. Халқаро экспертлар ва замонавий IT-ечимларни ишлаб чиқувчи компаниялар ҳукумат вакиллари билан биргаликда инновацияларни жорий этиш ва мамлакат ривожланиши учун янги имкониятлар яратиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Мазкур стратегик майдонда Beeline Uzbekistan етакчи иштирокчилар қаторида ўз тажрибасини тақдим этди. Компания стенд ташкил этиб, замонавий рақамли хизматлар ва ечимларни намойиш қилди, шунингдек мамлакат аҳолиси учун яратилган телеком-инфратузилма ва рақамли маҳсулотларни ривожлантиришдаги ролини таъкидлади.

«ICT Week — бу соҳанинг келажаги ҳақида мулоқот қилиш учун майдондур. Биз учун инфратузилмага сармоя киритиш, инновацион хизматларни жорий этиш ва истеъдодларни қўллаб-қувватлаш орқали ушбу жараённинг бир қисми бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Биз ишонамизки, Ўзбекистоннинг рақамли трансформацияси фақат одамлар ва бизнес учун яратилган қулай ечимлар билан амалга ошади. Бизнинг вазифамиз — технологиялар ва жамият ўртасидаги кўприк бўлиш»,деди Beeline Uzbekistan бош директори Андрей Пятахин.

ICT Week 2025 дастури доирасида VEON'нинг рақамли операциялар бўйича гуруҳ директори Лаша Табидзе «Инфратузилмани қайта талқин қилиш: колокация рақамли тезлашувнинг двигатели сифатида» мавзусидаги сессияда спикер сифатида иштирок этди.

Ушбу сессияда халқаро экспертлар ва етакчи IT-компаниялар топ-менежерлари мамлакатнинг рақамли келажагини муҳокама қилдилар.

«Инвестициялар, тартибга солиш ва давлат сиёсати рақамли трансформация ва инклюзиянинг стратегик мақсади учун уйғун ишлаши лозим. Технологиялар муҳим, чунки улар истеъмолчиларимиз, ҳам бизнес, ҳам оддий фойдаланувчилар учун қиймат яратади. Биз ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига энг замонавий хизматлардан фойдаланиш имкониятини беришимиз керак»,деди Лаша Табидзе. «Бозорнинг барча иштирокчилари дуч келадиган асосий муаммолардан бири профессионал кадрлар етишмаслиги бўлади ва биз VEON Group ва айниқса Beeline Uzbekistan'да нафақат тармоққа, балки маҳаллий мутахассисларни ривожлантиришга ҳам сармоя киритаётганимиздан фахрланамиз. Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонлари учун маҳаллий юқори малакали мутахассислар томонидан, мамлакатда барпо этилган дата-марказлардан фойдаланиб яратилган маҳсулотлар — бу барқарор рақамли ўсишнинг ҳақиқий асосидир».

Форум давомида юқори тезликдаги мобил интернет тармоқларини ривожлантиришда Beeline Uzbekistan компаниясининг етакчилигини тасдиқловчи нуфузли халқаро мукофотларни топшириш маросимлари ҳам бўлиб ўтди. «Энг сифатли мобил видео» [1] номинациясидаги мукофотни Ookla компаниясининг маҳсулот бўйича катта вице-президенти Ҳамди Фарид топширди. «Юклаб олиш тезлиги » ва «Барқарор сифат» [2] мукофотларини эса Opensignal компаниясининг Яқин Шарқ, Африка ва Марказий Осиё бўйича савдо директори Лаис Ҳашем тақдим этди.

Beeline Uzbekistan'нинг ICT Week 2025'даги иштироки компаниянинг мамлакатдаги узоқ муддатли ривожланиш стратегиясига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. Ўзбекистон бозоридаги фаолияти давомида компания телеком-инфратузилма ва рақамли хизматларга 1,6 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритган. Компания бугунги кунда ҳам мижозлар учун янги имкониятлар яратиш, инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий истеъдодларни ривожлантиришда давом этмоқда. Олинган халқаро мукофотлар ва форумдаги фаол иштирок компаниянинг тармоқдаги етакчилигини ҳамда Ўзбекистоннинг рақамли келажагини шакллантиришдаги муҳим ролини янада мустаҳкамлайди.

ICT Week 2025 ҳақида

Ўзбекистон ахборот – коммуникация технологиялари ҳафталиги ахборот-технологиялар соҳасида Ўзбекистонда 2004 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган катта ва муҳим тадбирдир. Ушбу тадбир анъанавий равишда бир қатор ихтисослаштирилган тадбирларни ягона форматга бирлаштиради. ICT Week асосий мақсади – тажриба алмашиш ва замонавий технологиялар ва инновациялар ютуқларини намойиш этиш учун платформа яратиш. Бу, шунингдек, давлат, компания ва истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик учун хорижий инвесторларга Ўзбекистон IT бозорининг жозибадорлигини намойиш этиш учун идеал платформадир.

Beeline Uzbekistan ҳақида

Beeline Uzbekistan («Unitel» МЧЖ) 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб ушбу савдо белгиси остида рақамли оператор сифатида фаолият юритиб келмоқда. Компания мамлакатдаги йирик солиқ тўловчилардан бири бўлиб, Ўзбекистондаги фаолияти давомида тахминан 2,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлаган. 2000 дан ортиқ ходимга эга Beeline Uzbekistan Top Employer 2024 ва 2025 сертификатига сазовор бўлган.

Beeline Uzbekistan VEON Group таркибига киради. VEON 2006 йилдан буён Ўзбекистон телекоммуникация соҳасига 1,6 млрд АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритган.

VEON – 150 миллиондан ортиқ алоқа хизмати мижозлари ва тахминан 120 миллион ойлик фаол рақамли фойдаланувчиларга хизмат кўрсатадиган рақамли оператордир. Компания дунё аҳолисининг 6% дан ортиғи истиқомат қиладиган 5 мамлакатда фаолият юритади ва технологияларга асосланган хизматлари орқали инсонларнинг ҳаётини ўзгартириб, иқтисодий ўсишга ҳисса қўшмоқда. VEON бош қароргоҳи Дубайда жойлашган бўлиб, акциялари NASDAQ биржасида сотилади. Батафсил маълумот www.veon.com.

[1] https://www.speedtest.net/awards/beeline/

[2]https://www.opensignal.com/2025/09/01/uzbekistan-regional-position-operator-experience-september-2025/dt

Сайтbeeline.uz

Facebook@beeline.uz

Instagram@beeline_uzbekistan

Telegram@beelineuzbekistan

X@beeline_uz

LinkedIn@beeline-uzbekistan

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг