Beeline Academy 1000 нафар информатика ўқитувчилари учун сунъий интеллект бўйича бепул курсларга қабул бошлади

Beeline Uzbekistan Tashkent International University of Education (TIUE) билан ҳамкорликда информатика ўқитувчилари учун сунъий интеллект технологияларини ўқув жараёнида қўллаш бўйича йирик бепул ўқув лойиҳасини йўлга қўймоқда. Бу Beeline Academy доирасидаги STEM-таълимни ривожлантириш бўйича ташаббуснинг янги босқичидир. Лойиҳа доирасида бутун мамлакат бўйлаб 1000 нафар ўқитувчи замонавий билимларни эгаллайди.
Дастур Tashkent International University of Education (TIUE) билан ҳамкорликда амалга оширилади. Ўқиш бошланишидан олдин танловдан ўтган ўқитувчилар сўровномадан ўтадилар. Сўровнома натижаларига кўра, улар тайёргарлик даражаси ҳамда таълим тили (рус ёки ўзбек) бўйича 4 та гуруҳга ажратилади.
Иштирокчилар учун методистлар, техник координаторлар, модераторлар ва рақамли технологиялар соҳасидаги малакали мутахассислар иштирокида жонли интерактив онлайн машғулотлар ташкил этилади. Аттестация якунига кўра, ўқишни муваффақиятли тугатган иштирокчилар малака ошириш тўғрисидаги сертификатни қўлга киритадилар.
Лойиҳанинг асосий мақсади — ўқитувчиларнинг рақамли кўникмаларини ривожлантириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини Ўзбекистон таълим муассасаларининг ўқув жараёнига самарали интеграция қилишни қўллаб-қувватлашдир.
«Бугунги кунда сунъий интеллект — рақамли трансформациянинг ажралмас қисмига айланган. Унинг воситаларини эгаллаш эса келажакдаги рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашнинг муҳим шарти ҳисобланади. AI1440 компаниямиз стратегияси ҳам, бутун Ўзбекистон рақамли иқтисодиётининг ривожланиши ҳам, янги IT-ечимларни яратишга қодир бўлган ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга асосланган. IT-мутахассисларининг янги авлодини шакллантириш эса бизнинг энг муҳим устувор вазифамиздир. Шу сабабли биз аввало уларни ўқитадиганлардан - ўқитувчилардан бошлаймиз», — деди Beeline Uzbekistan бош директори Андрей Пятахин.
«TIUE ушбу кенг қамровли лойиҳанинг бир қисми бўлишдан мамнун. Beeline Uzbekistan билан биргаликда биз сунъий интеллект соҳасида амалий кўникмаларни эгаллаш учун қулай онлайн-муҳит яратмоқдамиз. Бу рақамли таълим ва Ўзбекистоннинг IT-мутахассисларини тайёрлаш йўлида муҳим қадамдир», — дея таъкидлади TIUE ректори Носир Ходжаев.
Дастурда давлат ва хусусий мактаблар, лицейлар, коллежлар ҳамда олий таълим муассасаларининг информатика ўқитувчилари иштирок этишлари мумкин. Иштирок учун иш жойидан маълумотнома талаб этилади.
Курсларга рўйхатдан ўтиш махсус форма орқали амалга оширилади.
Beeline Academy 2023 йилда йўлга қўйилган бўлиб, Beeline Uzbekistan дастлаб бу лойиҳага $150 минг сармоя киритган. 2023–2024 йилларда 50 нафар тингловчи — янги бошловчилар ва тажрибали мутахассислар — киберхавфсизлик бўйича ўқув курсларини тамомладилар.
2024 йилнинг декабрь ва апрель ойларида 210 дан ортиқ информатика ўқитувчилари Beeline Academy ва TIUE ҳамкорлигидаги дастур доирасида нейротармоқлар, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, кибергигиена, Python, 3D-графика ва Frontend ишлаб чиқиш бўйича малака оширдилар.
Beeline Uzbekistan шунингдек, истеъдодларни ривожлантириш ва кучли корпоратив маданият учун EMBRAS халқаро мукофоти ҳамда Top Employer сертификатлари билан тақдирланган.
Beeline Uzbekistan ҳақида
«Unitel» МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб «Beeline Узбекистан» савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Дубай шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. 2024 ва 2025 йилларда «Top Employer» мақомига эга бўлди.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ фонд бозорида жойлаштирилган.
Beeline Uzbekistan'да 2 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline SB'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter