Биласизми: энергетик ичимликлар тасвири бор футболкаларни тарқатиш мумкин эмас
Энергетик ичимликлар рекламасида қуйидагилар тақиқланади:
- соат 7:00 дан соат 22:00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
- ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) орқали энергетик ичимликларни реклама қилиш;
- энергетик ичимликлар намуналарини вояга етмаганлар ўртасида реклама қилиш мақсадида бепул тарқатиш;
- вояга етмаганларга энергетик ичимликларни реклама қилиш;
- асосан вояга етмаганлар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса;
- вояга етмаганлар орасида энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва бошқаларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;
- асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида ҳамда ташкилотларида энергетик ичимликларни реклама қилиш;
- энергетик ичимликлардан фойдаланилган ҳолда рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter