«Биз уларнинг талабини инобатга оламиз» —Шавкат Мирзиёев

Тошкент шаҳрида мавжуд кўп қаватли уй-жойлар орасидаги бўш ерларда ҳар қандай қурилишлар қилишга чек қўйилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашувда маълум қилиб ўтди.
— Кўп қаватли уй-жойларга туташ ҳудудлар, фақатгина ушбу уй мулкдорларига доимий фойдаланиш учун бириктирилади. Мен шу вақтга қадар жуда кўп хат олдим, аҳолимиз уй-жойлар орасидаги бўш ерларда қурилиш бўлаётганига норози бўлишган. Биз уларнинг талабини инобатга оламиз, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter