Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бодомнинг ортиқча вазн йўқотишдаги фойдаси аниқланди

Бодомнинг ортиқча вазн йўқотишдаги фойдаси аниқланди

Aвстралиялик олимлар бодом вазн йўқотишга ёрдам беришини, метаболик касалликларнинг олдини олишини ва юрак ҳолатини яхшилашини аниқладилар. 

Олимлар 25 ёшдан 65 ёшгача бўлган 140 дан ортиқ киши иштирок этган тажриба ўтказди. Тажриба бошида уларнинг барчаси ортиқча вазн ва семизликдан азият чекишган. Кузатувлар давомида ҳар бир киши қўшимча вазндан халос бўлишга қаратилган махсус тўққиз ойлик дастурни ўтказди.

Дастурнинг биринчи босқичи паст калорияли диетани ўз ичига олади. Тажриба иштирокчиларининг бир қисми бодом, иккинчиси эса гуруч истеъмол қилган. 

Тадқиқот давомида иккала гуруҳ иштирокчилари ҳам ўртача етти килограммни йўқотишди. Бироқ, бодомни истеъмол қилганлар бошқаларга қараганда кардиометаболик саломатлик даражаси юқори бўлган. Олимлар буни мева таркибида кўп миқдорда тўйинмаган ёғлар борлиги билан изоҳлади, деб ёзади Planet Today.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг