Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боғча ҳожатхонасида қамаб қўйилган болалар воқеасига муносабат билдирилди

Боғча ҳожатхонасида қамаб қўйилган болалар воқеасига муносабат билдирилди

Фото: «Nasafnews»

Бугун «Nasafnews» сайтининг телеграмдаги расмий саҳифасида «Қаршидаги боғча раҳбарияти текширувчилардан болаларни яшириб, ҳожатхонага қамаб қўйди» сарлавҳали видеохабар эълон қилинди. Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

«Ушбу ҳолат юзасидан маълум қиламизки, вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ Қарши шаҳридаги 32-Давлат мактабгача таълим ташкилотида жорий йилнинг 26 октябрь куни ўрганиш ўтказган. Ўрганиш пайтида видеолавҳадаги ҳолат кузатилган. Ушбу ҳолат юзасидан айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг