Бош прокуратура коррупция бошқармаси бошлиғига янги ўринбосар тайинланди
Бобомурод Абдуллаев «иши»да прокурор сифатида қатнашган Баҳром Қобилов ўрнига, бошқарма бошлиғи ўринбосарлигига янги ходим тайинланди, деб хабар бермоқда «UzNews.uz».
Нашрнинг манбасига кўра, Бош прокуратура коррупция бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига Илёс Муҳамедов тайинланган.
Бунга қадар, Илёс Муҳамедов Юнусобод тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Умрзоқов бошқарма бошлиғи лавозимидан кетганидан сўнг, унинг ўрнига Улуғбек Анваров раҳбар сифатида иш бошлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter