Бош прокуратуранинг бир неча бошқарма бошлиқлари ишдан олингани айтилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бир неча нафар масъуллари ишдан олингани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқдаги айрим каналлар ўз манбасига таяниб, Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси, Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси ва Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиқларининг ишдан кетгани аниқ эканини таъкидламоқда.
Бундан ташқари, Бош прокуратура Департаменти бошлиғи, Ўзбекистон Транспорт прокурори ва Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари ҳам лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар йўқ эмас.
Шу ва шу мазмундаги хабарлар оқимига қарамай, Бош прокуратура бу борада изоҳ ёки муносабат билдиргани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter