Ҳоким туман кенгаши раҳбарлигини депутатларга топширди
Илк бор ҳоким депутатлар кенгаши раҳбари уларнинг орасидан сайланади.
Бу ҳақда Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилди.
«Яна бир янгиликни айтмоқчиман. Бундан буён кенгаш раҳбари ҳоким бўлмайди. Тажриба тариқасида Боёвут туманида маҳаллий кенгаш раиси депутатлар орасида сайланади.
Бир умрлик орзуйим шу, энди биринчи сектор раҳбари сифатида кенгаш мажлисида секторлар қаторида пастда ўтириб, нейтрал ҳисобот топшираман, яъни ўзим кенгаш раиси вазифасини амалга оширмайман», – деди у.
Эслатиб ўтамиз, ҳокимларнинг туман ва вилоят кенгашларига раҳбарлиги масаласи анчадан буён жамоатчилик томонидан муҳокама қилиб келинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter