Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бу дунё ўзи курашдан иборат» — Президент

«Бу дунё ўзи курашдан иборат» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда шифокорлар билан учрашмоқда. Давлат раҳбари тадбир бошидаги нутқида тиббиёт ходимларига юқори баҳо берди.

«Ҳозирги таҳликали вақтда давлат ва фуқаролар ўртасидаги кўприк — тиббиёт ходимлари. Ибн Сино бизнинг юртимиздан чиққан, мана шу буюк бобомизга муносиб бўлиб, олдимизга қўйган катта-катта марраларга ҳаракат қилиш лозим.

Ўйлаган ишларимизни амалга ошириш учун бизга вақт керак. Жойлардаги раҳбарлар, ҳукуматимиз муаммоларга ҳозир эътибор қарамасак, эртага кеч бўлади. Бу аксиома.

Бу ерда 20 мингга яқин шифокорлар ўтирибди, мен сизнинг дардингизни айтмасангиз ҳам яхши биламан. Биз ҳар бир соҳага алоҳида эътибор бермоқдамиз. Оғир иқтисодий шароитда яшамоқдамиз, ўзингиз бир ўйланг, агар пандемия бўлмаганда сарфлаган пулимизга қанчадан-қанча ишларни амалга оширган бўлардик.

Аммо ёдингизда бўлса, пандемия бошланган вақтдаёқ «ҳар бир инсоннинг қадри бор, ҳар бир жон учун курашамиз», деб айтган эдим. Жонажон халқимизнинг соғлигини сақлаш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширдик. Пандемия биз учун катта тажриба мактаби бўлди.

Бир нарсани илтимос қилишни истайман, эртага ҳаммангиз оқ халатингизни кийиб, одамларни қабул қиласиз. Олдингизга келган ҳар бир инсонда эртанги кунга бўлган ишонч ошсин.

Ҳеч бир давлат ички муаммоларини ҳал қилмай туриб натижага эришмаган. Шу нарсани ҳеч ким унутмаслиги керак.

Биз ҳар доим курашга тайёр бўлишимиз керак. Бу дунё ўзи курашдан иборат», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг