Бугун ҳаво ҳарорати 25 даражагача тушиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30 даража бўлади.
Тошкентда куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26-28 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter