Коронавирус: Бугун илк хушхабар Фарғонадан келди

Фарғона вилоятида 8 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб чиқди. Соғайганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Тузалиб чиққанларнинг 7 нафари Туркиядан, 1 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган.
Уларнинг 4 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 40 ёш.
Вилоятда шу пайтга қадар 76 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 84 нафарга етди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1327 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter