Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун кундузи кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Бугун кундузи кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.  Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг