Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун кундузи Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди

Бугун кундузи Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати маълумотига кўра, бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-24° илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади,  баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат 14-19° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг