Бугун об-ҳаво салқинлашади — Гидрометеорология хизмати
![Бугун об-ҳаво салқинлашади — Гидрометеорология хизмати](http://static.xabar.uz/crop/1/0/720_460_95_1092262476.jpg)
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда эса чангли бўрон билан 23-28 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 29-34° атрофида бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-32° бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда эса чангли бўрон билан 23-28 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter