Бугун қатор ҳудудларда ёмғирли об-ҳаво кузатилади
Бугун кундузи эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 9-14° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter