Бугун пойтахт ва Тошкент вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистонда кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий йўналишда шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35–40 даража, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида 41–42 даражагача исийди.
Тошкентда кам булутли, баъзи вақтларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий йўналишда шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 37–39 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Баъзи ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий йўналишда шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26–31 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter