Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Шу кунларда Бухорода ҳокимлар тайинланишида ўзгаришлар кескин ошаётганини кузатиш мумкин.

Жорий йилнинг 4 март куни Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ҳокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Карим Камолов вилоят ҳокими вазифасини бажаргунга қадар Бухоро шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган эди.

Ўткир Жумаев.

Кенгаш йиғилишида ташкилий масала кўриб чиқилди. 2019 йилдан шу пайтга қадар Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Жумаев Ўткир Ҳикматович энди Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг