Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода 2 яшар қизалоқ онасига қайтарилди: тафсилотлар

Бухорода 2 яшар қизалоқ онасига қайтарилди: тафсилотлар

Фото: Xabar.uz

Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилояти бошқармаси ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Бухоро шаҳрида оилавий келишмовчиликлар сабабли турмуш ўртоғи Р.Ю.нинг қаршилигига учраган Ж.Х. икки яшар қизчасини ўзи билан олиб кета олмаган. Сўнгра у даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Бошқарма ахборот хизмати раҳбари Ихтиёр Олимовга кўра, жорий йилнинг ўтган жаври мобайнида Бюро иш юритувида бўлган болани олиб бериш ёки бола билан учраштиришга оид 666 та ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилган. Уларнинг 250 таси тамомланган, 189 таси амалда ижро этилган.

Маълум бўлишича, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Х. оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи Р.Ю.нинг хонадонини тарк этган. Бироқ, аёл ҳар қанча уринишларига қарамай, эрининг қаттиқ қаршилигига учраб, 2 яшар қиз фарзандини ўзи билан бирга олиб кета олмаган. Шундан сўнг аёл фарзандини ўз тарбиясига олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига мажбур қилган. 

Суд иш ҳолатларини ўрганиб, даъвони қаноатлантирган ва 2 яшар қизалоқни онаси Ж.Х. тарбияисга олиб бериш бўйича ижрони таъминлаш чораларини кўриш ҳақида ажрим чиқарган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, зудлик билан ижро ҳаракатлари бошланган.

Қарздор ота суд ҳужжатлари билан таништирилиб, уни ихтиёрий равишда бажариши зарурлиги ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ, у суд ҳужжати талабини бажаришдан бош тортиб, фарзандини бермаслигини маълум қилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қизалоқ Бухоро шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасаларидан бирида тарбияланаётгани аниқланган. Муассаса масъуллари ва тарафлар иштирокида белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, 2 яшар қизалоқ соғ-саломат ҳолда онаси тарбиясига олиб берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ижро ҳужжатларини бажаришда, аввало, боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг