Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода илк бор буйрак кўчириб ўтказилди

Бухорода илк бор буйрак кўчириб ўтказилди

Фото: «Rustransplant.com»

Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида илк маротаба 43 ёшли эркакда буйрак трансплантацияси амалга оширилди.

Тиббиёт марказида кўплаб мураккаб турдаги жарроҳлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилган. Бироқ буйрак трансплантацияси биринчи маротаба республиканинг етакчи мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

43 ёшли бемор ўзида мазкур мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишга розилик билдирган. У бир неча йилдан буён буйрак етишмовчилиги билан даволаниб келган.

Буйрак кўчириш учун хорижга чиқишга имкони бўлмагани сабаб юртимизда йўлга қўйилган амалиёт унга умид бағишлаган. Беморга унинг синглиси донорлик қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг