Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода махсус светофор ўрнатилди

Бухорода махсус светофор ўрнатилди

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ

Бухоро шаҳридаги 24-сонли кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати олдида овозли светофор ўрнатилди. 

Қайд этилишича, мазкур кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати А-380 автомагистрал йўли ёқаси — Газли шоҳ кўчасида жойлашган.

Светофор ҳар бир чироқ ёнгани ҳақида «тўхтаб тур» деган овозли хабар бериб, огоҳлантириб туради. Кўзи кўрмайдиган бола қулоқ билан буни эшитиб, ўз хавфсизлигини таъминлайди.

Маълум қилинишича, бундай овозли светофорлар республикада фақатгина Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларида ўрнатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг