Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари фош қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро туманида истиқомат қилувчи, 1985 й.т. фуқаронинг яшаш хонадони ҳамда унга алоқадор бўлган автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, «Имудон», «Церебролизин», «Дофамин», «Маалокс» каби жами 78 номдаги 978 қути сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар олиб борилган текширув давомида Бухоро шаҳрида яшовчи 1962 й.т. шахс унинг жиноий шериги эканлиги аниқланган.
«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ДМ хулосасига кўра, юқоридаги дори воситаларининг 32 номдагиси давлат реестрида қайд этилмаган, 57 номдагисига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган, 6 номдагиси сифатсиз ҳамда 4 номдагиси қалбакилаштирилган, шунингдек, сақлаш шароитларига амал қилинмаганлиги сабабли, уларни мамлакатимизда сотиш, сақлаш ва амалиётида қўллаш тақиқланади.
Ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,186 прим 3-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, агарда ушбу дори воситалари тўхтатиб қолинмаганида, улар Бухоро шаҳри, Шофиркон, Пешку ва Ромитан туманларидаги дорихоналар орқали сотувга чиқиб кетган бўлар эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter