Бухорода солиқ инспектори 400 доллар билан қўлга тушди

Бухоро шаҳридаги МЧЖ 2024 йил ноябр-декабр ҳамда 2025 йил январ-феврал ойлари учун жамиятнинг айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи ва даромад солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун МЧЖ раҳбарига нисбатан Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси томонидан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорга асосан МИБ Бухоро шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатилади.
Ўз навбатида, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан МЧЖга нисбатан қўлланилган жазони бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарилади.
Аммо, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси шўъба бош инспектори суд қарорига асосан МЧЖ раҳбарининг мол-мулкига қўйилган тақиқни бекор қилиш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ва ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда инспектор талаб қилинган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter