Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорога 80 млн сўмлик «гашиш» келтирган наркокурьер ушланди

Бухорога 80 млн сўмлик «гашиш» келтирган наркокурьер ушланди

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати

Бухоро туманида тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев «Xabar.uz»га маълум қилди.

34 ёшли шахс 0,38 грамм «гашиш»ни 800 минг сўмга сотаётган вақтда ушланди. Унинг ёнидан яна 1,35 грамм, бошқарувидаги автомашинадан 10,47 грамм гиёҳвандлик моддаси топилиб, расмийлаштирилди. Гумонланувчи дастлабки кўрсатмасида буларни Тошкент шаҳридаги «Бек барака» бозорида қўқонлик 35 ёшли танишидан сотиб олганини тан олди.

Шундан сўнг тезкор тадбир изчил давом эттирилди. Суриштирув жараёнида жиноий шериклардан бири навбатдаги наркотиклар партиясини Бухоро шаҳрига олиб келишни режалаштиргани аниқланди. У ҳар бир грамми 400 минг сўмдан баҳоланган, умумий қиймати 80 миллион сўмлик жами 200 грамм «гашиш»ни сотиш учун йўлга чиққан.

Тезкор ходимлар гумонланувчи бошқарувидаги оқ машинани Бухоро «Карвон бозори» яқинида тўхтатишди. Машинадан 200 грамм «гашиш» топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати
Фото: Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати

Гумонланувчиларга нисбатан Ўзбекистон ЖК 273-моддаси 6-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг