Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чегара зонаси режими ўрнатилган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди

Чегара зонаси режими ўрнатилган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси режими рўйхатини тасдиқлаш ҳақида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасида мамлакат ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг вақтинчалик рўйхати келтирилган.

Унга кўра, рўйхатга Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Қорабулоқ, Полвонак, Муллоло, Курдуптур, Майдонтол, Испай, Қўшбулоқ, Тепар, Такаёнғоқ, Жаужурек, Урунгач, Чакак, Пскем аҳоли пунктлари;

Шунингдек, Фарғона вилояти Сўх туманидаги Сўх-Ушъяр, Сарикайда, Димерсат, Янгиариқ, Равон, Шайхаталан, Мальмут, Дивайрам, Лимбур, Туль, Калача, Газноу, Кизилкияк, Чашма, Фарғона туманидаги Шоҳимардон, Иордан, Ак-кия, Курганча, Оқсу, Кўккўл, Шоланг, Дашлоқ, Дутоба аҳоли пунктлари киритилмоқда.

Ҳужжат лойиҳаси билан тўлиқ қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий ойнинг 17-санасига қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг