Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилонзорда қонли ЙТҲни содир этган BMW ҳайдовчиси топилди

Чилонзорда қонли ЙТҲни содир этган BMW ҳайдовчиси топилди

Фото: «Iibb.uz»

Шу йилнинг 9 январь куни соат тахминан соат 23.20да Чилонзор тумани Бунёдкор ва Фурқат кўчалари чорраҳасида «BMW» ҳамда «LACETTI» русумли автомашиналар иштирокида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси юз бериб, икки машина ҳам ёниб кетганди.

«LACETTI» русумли автомашинанинг ҳайдовчиси ва йўловчиси 6 ёшли Д.М. қутқарилиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, яна икки йўловчи — 44 ёшли И.М. ва 8 ёшли Я.М. эса воқеа жойида ҳалок бўлишганди.

«BMW» автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетганди.

ИИББ хабарига кўра, икки нафар йўловчининг ҳалок бўлишига, яна икки кишининг шифохонага тушишига сабабчи бўлган ўша ҳайдовчи ушланиб, унинг шахси аниқланди.

У «BMW» автомобили эгаси К.М.нинг ўғли, 30 ёшли Нурбек Т. эканлиги маълум бўлди. Ҳозирги вақтда у кўлга олинган. ЙТҲ вақтида Нурбек Т. спиртли ичимлик таъсири остида бўлган, бу ҳақда наркологик экспертизанинг хулосаси бор. Қўлга олинган шахснинг юзида ЙТҲ вақтида етган ва жиддий бўлмаган тан шикастлари мавжуд.

Суд Нурбек Т.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг