Чилонзорда ўғрилар тунда уйларга кираётгани ҳақида хабар тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўғрилар пайдо бўлганлиги, улар аҳоли ухлаётган вақтда хонадонларни эшикни очишаётганлиги ҳақида хабарлар эълон қилинган.
Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур хабарлар асосли эканини рад этди.
Аниқланишича, ушбу хабарда кўрсатилган ҳолатлар муқаддам ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳудудлардаги видеокамераларда қайд қилинган ёзувлар, улардаги шахсларни аниқлаган ҳолда ўрганилган.
«Ўрганиш натижасига кўра, ижтимоий тармоқда бу борада эълон қилинган хабарлар ўз тасдиғини топмаган.
Шу боис, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ҳар хил ҳақиқатга тўғри келмайдиган фейк хабарларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз», дейилади маҳкама матбуот хизмати хабарида.
Ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter