Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқ дарёси бўйидаги ерлар сотила бошлади

Чирчиқ дарёси бўйидаги ерлар сотила бошлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Жорий йилнинг июнь ойида «Daryo bo’yi Business City» лойиҳаси тақдим қилинганди.

Пойтахт ҳокимлиги маълумотига кўра, ушбу лойиҳа Чирчиқ дарёси ўзанини торайтириш ва бўшаган ҳудудда турли инфратузилма объектларини қуришни кўзда тутади.

«Daryo bo’yi Business City» дирекцияси маълум қилишича, айни пайтда участкаларни тайёрлаш бўйича ишлар амалга оширилган бўлиб, илк 9 та лот https://e-auksion.uz портали орқали сотувга қўйилган.

Қайд этилишича, Чирчиқ дарёси бўйлаб Тошкентдан оқиб ўтувчи дарё қисмининг узунлиги 16 километрни ташкил қилади. Аукцион орқали сотувга дарё ўзанининг биринчи беш километри бўйлаб ер майдонлари тайёрланган.

Аукционга қўйилган ер майдонларида савдо марказлари, логистик корхоналар, ресторан ва кафелар, енгил саноат корхоналарини қуриш таклиф қилинмоқда. Сотув учун таклиф қилинган лотларда турар жой қуриш кўзда тутилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг