Дам олиш кунлари ҳарорат пасаядими?
Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кузатилади. Фақат Оролбўйида ва Тошкент вилоятида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 32-35 даража, республика шимоли-ғарбида 23-28 даража атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва кундуз кунлари 25-30 даражани ташкил этади, баъзи жойларда 32 даражагача, жанубда 35 даражагача бўлиши кутилмоқда.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 сентябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 11-12 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 13 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкентда: бугун күннинг биринчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 33-35 даража бўлади.
Дам олиш кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 16-18 даража, кундузи шанба куни 28-30 даража, якшанба куни 30-32 даража бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter