Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари об-ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари об-ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон ҳудудида ҳукмронлик қилиб турган совуқ об-ҳаво бироз ортга чекинади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бериб ўтди.

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди устида бир неча кун давомида ҳукмронлик қилган совуқ антициклон чекинишни бошлайди, бу кечки совуқларнинг бироз пасайиши ва кундузги ҳароратнинг озгина кўтарилишига олиб келади. Дам олиш кунлари кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, кечаси ҳарорат 0-5 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Бу шу давр учун хос бўлган ўртача қийматларга яқин. Якшанбада Қозоқистон ҳудуди бўйлаб навбатдаги совуқ ҳаво оқими ўтади. Республикамиз ана шу совуқ оқим чегарасида бўлади. Шу сабабли булутлар кўпайиб, ҳарорат 2-3 даражага бир оз пасаяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг