Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари қаттиқ иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари қаттиқ иссиқ бўлади

Ўзбeкистон бўйича 16-18 июн кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ушбу давр учун иқлимий меъёрлардан 5-8 даражага юқори бўлади.

Кундузи ҳаво 38-41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42-43 даражагача исийди. Бундай қийматларгача иссиқ ҳаво 2016 ва 2021 йилларнинг июн ойларида кузатилган.

Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда ҳаво булутсиз бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан 38-40 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг