Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси раҳбариятида ўзгаришлар кузатилди

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси раҳбариятида ўзгаришлар кузатилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 571-сон қарори билан Зохид Шавкатович Эрматов Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди.

Шу муносабат билан у Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Шухрат Тўланбоевич Иноятов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Улуғбек Меҳмонович Кандимов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз,  2020 йил 1 декабрда Президент қарорига кўра Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг