Депутат Фарғона вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси Ўринбоев Аваз Рустамович Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Аваз Ўринбоев 1978 йилда Олтиариқ туманида туғилган. Фарғона политехника институтини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.
1996 йилда “Ўзтадбиркорбанк” Олтиариқ туман бўлимида ўз меҳнат фаолиятини бошлаган.
2015 -2020 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати – Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси.
2020 йилда 107-Риштон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter