Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диабетга чалинганлар учун хавфли маҳсулотлар маълум қилинди

Диабетга чалинганлар учун хавфли маҳсулотлар маълум қилинди

Мутахассис қандли диабетга чалинган беморлар учун хавфли бўлган маҳсулотларни маълум қилди.

Россиялик эксперт Олга Кашляк фикрича, қандли диабетга чалинганлар учун газланган ичимликлар, қадоқланган шарбатлар, энергетик ичимликлар, қовурилган гўшт, қандолат маҳсулотлари, оқ гуруч ва макарон маҳсулотлари энг хавфли ҳисобланади.

«Биз «диабет» деб этикетланган маҳсулотлардан эҳтиёт бўлишимиз керак. Уларда қанча шакар борлигини, шу жумладан ортиқча шакар борлигини ҳар доим текширишга арзийди.

Мисол учун, superfood тоифасига киритилган қуритилган мевалар билан эҳтиёт бўлишингиз керак. Овқат ҳазм қилиш учун барча афзалликларига қарамай, улардаги шакар концентрацияси жуда юқори», — деб огоҳлантирди Кашляк.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг