Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қандли диабетнинг янги мумкин бўлган сабаби топилди

Қандли диабетнинг янги мумкин бўлган сабаби топилди

Фото: Gazeta.ru

Вашингтон университети олимлари гипоталамусдаги ҳаддан ташқари фаол AgRP нейронлари 2 тоифа диабет ривожланишида асосий рол ўйнашини аниқладилар. Ушбу ҳужайралар фаоллигининг ошиши касаллик учун ортиқча вазн ёки танадаги инсулин регуляциясининг бузилишидан кўра муҳимроқ хавф омили бўлиши мумкин. Тадқиқот натижалари Journal of Clinical Investigation (JCl) журналида чоп этилди.

Умуман олганда, 2 тоифа диабетнинг асосий сабаби инсулин қаршилиги (ҳужайраларнинг инсулинга реакциясининг заифлашиши) ҳисобланади. Унинг ривожланиш хавфига овқатланиш, турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, ёшга боғлиқ ўзгаришлар, ҳомиладорлик ва балоғат ёши таъсир қилади. Бироқ, янги тадқиқот ушбу механизмнинг асосий ролига шубҳа туғдиради.

Тажрибада олимлар вирусли ген ёрдамида диабетга чалинган сичқонларда AgRP нейронларининг сигналларини блоклашди. Натижада, шакар даражаси нормал ҳолатга қайтди, ҳайвонларнинг тана вазни ва иштаҳаси ўзгаришсиз қолди. Бу диабет асосан семизлик ва инсулин қаршилиги туфайли ривожланади деган умумий фаразни шубҳа остига қўяди.

Муаллифларнинг таъкидлашича, баъзи замонавий диабет препаратлари, шу жумладан Оземпик ҳам ушбу нейронларга таъсир қилади, гарчи бу механизм ҳали етарлича ўрганилмаган. Кейинги тадқиқотлар давомида олимлар AgRPнейронлари нима учун гиперактив бўлиб қолишини ва уларнинг фаолиятини хавфсиз бошқариш мумкинми ёки йўқлигини аниқлашни режалаштирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг